Janubiy mintaqalarda soya o'simligini ekin sifatida yetishtirish agrotexnologiyasi

Annotatsiya

Соя дуккакли ўсимлик сифатида барча қишлоқ хўжалик экинлари кузги ғаллалар, ғўза,

маккажўхори, сабзовот экинларининг барча турлари учун энг яхши ўтмишдош экин ҳисобланади. Соя экинини экиш ва ундан мўл ҳосил етиштиришда тупроқ унумдорлиги ҳамда сув таъминоти яхши бўлган майдонларни танлаб олиш, экинни тупроқ шароитидан келиб чиққан ҳолда жойлаштириш мақсадга мувофиқ бўлади. Соя дони таркибида 24-45% оқсил, 13-37% ёғ, 20-32% углеводлар ва бошқа витаминлар бор. Соя дони таркибидаги оқсилга кўра, 100 кг донида 140 озуқа бирлиги мавжуд, дони, шроти ва пояси чорва моллари ва айниқса паррандалар учун уларни тез семиртирувчи, арзон, тўйимли оқсилли озуқа ҳисобланади. Бундан ташқари, у ўзидан кейин тупроқда 55-60 кг биологик азот қолдириб, тупроқ унумдорлигини оширади.

Mualliflar