State of physical chemical properties of oil-contaminated soil
Annotatsiya
Бугунги кунда бутун дунёда саноат корхоналари фаолияти, тоғкон ишлари, улардан фойдаланиш, шунингдек бошқа антропоген омиллар натижасида тупроқ қопламининг кимёвий ифлосланиши, тупроқ хоссалари ва унумдорлигининг ўзгариши кузатилмоқда. Ҳар хил типдаги тупроқларнинг ифлосланиши тупроқ деградацияси, унумдорликнинг сифат даражасининг пасайиши, шунингдек экотизим билан боғлиқ бошқа муаммолар каби муаммоларнинг пайдо бўлишига олиб келмоқда. Бугунги кунда ҳудуднинг иқлим шароитига мос келадиган ҳар хил
даражада нефт ва нефт маҳсулотлари билан ифлосланган тупроқларни тиклаш чораларини яратиш долзарб вазифадир. Мақолада тупроқларни турли манбалар билан ифлосланиш ҳолатини ўрганиш, чўл зонасида нефт ва нефт маҳсулотлари билан ифлосланган тупроқларни қайта тиклаш, уларнинг фарқини аниқлаш, тупроқларнинг физик-кимёвий, агрокимёвий, микробиологик, биологик хусусиятларини аниқлаш, омилларнинг ажратилиши, алгоритмлари, босқичлари тиклаш, тупроқларнинг хоссалари ва ифлосланиш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда чора тадбирларни танлаш, мелиоратив жараёнларнинг даври, тупроқ унумдорлигини тиклашнинг бирламчи кўрсаткичлари ва омилларини ишлаб чиқиш, башорат қилиш учун картограммалар яратиш, тупроқни ифлосланишининг келажакдаги ҳолати, олинган маълумотларга асосланиб ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича чора-тадбирларни белгилаш бўйича илмий натижалар берилган.
Mualliflar
Jabbarov Zafarjon Abdukarimovich
Ilmiy darajasi va ilmiy unvoni: Biologiya fanlari doktori, professor
Ish joyi: O‘zbekiston Milliy universiteti Biologiya fakulteti “Tuproqshunoslik” kafedrasi
Lavozimi: Kafedra mudiri