O'rmonlardan foydalanishning huquqiy tartibi: Milliy va xorijiy tajriba

Annotatsiya

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг ҳуқуқий ҳолати, ўрмон ерларидан фойдаланиш ва уларни ижарага беришнинг замонавий шакллари кенг таҳлил қилинган. Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси ва Ўрмон тўғрисидаги қонунларига киритилган сўнгги ўзгартиришлар чуқур таҳлил асосида тушунтириб берилган. Шунингдек, ўрмон ерларидан фойдаланиш бўйича ривожланган мамлакатлар Канада, Россия Федерацияси, АҚШ ва Австриянинг ўрмон ерларини муҳофаза қилиш, ўрмон ерларидан хусусий мулк ҳуқуқи ҳамда ижара ҳуқуқи асосида фойдаланишга доир ўзига хос тажрибаси таҳлил қилиниб, уларнинг ҳуқуқий асослари илмий назарий жиҳатдан ўрганилган. Бундан ташқари, Ўзбекистонда ўрмон фонди ер участкаларидан фойдаланиш, улорни муҳофаза қилиш соҳасида миллий қонунчилик ҳужжалари 

таҳлил қилиниб хорижий ва миллий тажриба асосида амалдаги қонунчилигимизни ривожлантиришга оид таклиф ва хулосалар ишлаб чиқилган.

Mualliflar