Yaylovlardan foydalanish tizimini takomillashtirish yo'nalishlari

Abstract

Яйловлардан фойдаланишни тартибга солиш ва яйлов ерларининг деградацияси бартараф қилиш бугунги куннинг долзарб муаммоларидан биридир. Мамлакат чорвачилик тармоқларида яйловлардан фойдаланишнинг мавжуд тизими етарлича самара бермаяпти. Мақолада мазкур долзарб масалалар ўрганилган, таъсир кўрсатувчи омиллар берилган ҳамда яйловлардан фойдаланиш даражаси ва мавжуд тизими тахлил қилинган. Мамлакатимизда яйловлардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш йўналишлари белгилаб берилган.

Authors